Хоразм вилояти пахтакорлари 258 минг 200 тоннадан ортиқ улкан хирмон бунёд этишди.
Президентимизнинг ташаббуси билан пахтачиликда кластер тизими жорий этилгани бугун ўз самарасини бермоқда. Вилоятнинг 11 та туманларида пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан мўл ҳосил етиштирилгани ҳам буни яққол кўрсатиб турибди.
Жорий йилда 1 538 та фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 82 минг гектардан зиёд майдонда ғўзанинг “Хоразм-150”, “Хоразм-127”, “Султон”, “Бухоро-102”, “С-8294” навлари экилиб, агротехник қоидалар асосида парваришланди. Пахтани қисқа муддатларда сифатли қилиб териб олиш, теримга фермер хўжалиги аъзоларини ва 107 минг нафардан ортиқ иш билан банд бўлмаган уюшмаган аҳолини ихтиёрий жалб этиш бўйича барча зарурий чоралар кўрилди.