16 октябрь куни халқ депутатлари Хонқа туман кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.
Унда «Туман ва шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари»га асосан Хонқа туманини «қизил» тоифадан олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Туман ҳокими Омонбой Жуманазаров муаммоларни бартараф қилиш, ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш ва ҳудудни «қизил» тоифадан чиқариш бўйича чора-тадбирларни ўз муддатида бажарилишини таъминлашга ваъда бериб, йўл қўйилган камчиликлар учун туман аҳолисидан узр сўради.