Жорий йилда Гурлан туманида 11259 гектар ер майдонга “Султон”, “С-8294” навли чигит экилиб, 34900 тонна пахта ҳосили етиштириш режа қилинган. Туманда пахта йиғим-терими мавсумига пухта тайёргарлик кўрилиб, меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадида теримчилар учун барча шароитлар яратилди. Гурланлик пахтакорлар юқори даражада уюшқоқлик билан ўтказилган йиғим-терим давомида фаол иштирок қилдилар ва 24 кунда 35 минг 165 тонна хирмон яратиб, ўз олдига қўйган режани 100.76 % га ошириб бажардилар.
Пахта ҳосилини етиштириш ва йиғиб олишда фаол иштирок қилаётган барча миришкор деҳқонлар, фермерлар, теримчилар ва мутасаддиларга куч-ғайрат тилаб, бугунги эришган ютуқлари билан самимий табриклаймиз.
Айни кунларда туманимиз бўйлаб, пахта йиғим-терими қизғин давом этмоқда. Далаларда ҳосил мўл .
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.