DataLife Engine / ҲАЗОРАСП ТУМАНИДА ҲАМ "РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВА IT-ТАДБИРКОРЛИК ЎҚУВ МАРКАЗИ" ИШ БОШЛАДИ

ҲАЗОРАСП ТУМАНИДА ҲАМ "РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВА IT-ТАДБИРКОРЛИК ЎҚУВ МАРКАЗИ" ИШ БОШЛАДИ

"Ўзбектелеком" АК Хоразм вилояти филиали Ҳазорасп тумани телекоммуникация боғламаси маъмурий биносида " Рақамли технологиялар ва IT-тадбиркорлик ўқув маркази"нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда Axборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири ўринбосари Қ.Йулдошев, Axборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш Xoразм вилояти бошқармаси бошлиғи З.Каримов ва туман ҳокими Ў.Машариповлар иштирок этдилар.

Ушбу ўқув маркази замонавий компьютерлар ва зарур жиҳозлар билан таъминланган бўлиб, унда ёшларга ахборот технологиялари, дастурлаш, робототехника ва электрон тижорат соҳасида инновацион тадбиркорлик йўналишида ўқув курслари ўтказилади. 

Ушбу марказда таълим олувчилар босқичма-босқич ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида малакали мутахассислар сифатида тайёрланади.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати. 
7-10-2020, 21:19
Вернуться назад