DataLife Engine / Маҳсулотларимиз вилоятдаги мавжуд 828та халқаро Автомобиль транспортида юкларни ташиш орқали экспорт қилинмоқда

Маҳсулотларимиз вилоятдаги мавжуд 828та халқаро Автомобиль транспортида юкларни ташиш орқали экспорт қилинмоқда

Бугунги кунда Хоразм вилояти бўйича Республика ҳудудида юк ташувчи 235 та корхонада 1935 та ҳамда Халқаро юк ташувчи 71 та корхонада 828 та юк автомобиллар мавжуд.
        Вилоятдаги мавжуд юк автомобиллари ҳисобига битта қатнов билан Республика ҳудудидаги юк ташувлари орқали 18 872 та тонна ҳамда Халқаро юк ташувлари орқали 21 497 тонна юк ташиш имкониятлари мавжуд.
        Темир йўл транспорти бўйича Республикадаги мавжуд юк ташиш вагонлар сони 6 945 та. 
         Автомобиль транспортида юкларни халқаро ташиш бўйича автокорхоналар томонидан кўрсатилган экспорт хизматларидан тушган тушумлар жорий йил     1 октябрь ҳолатига 1,85 млн доллар, 112,6 минг евро, 11,9 млн рубль, 45.8 млрд сўм миқдорида экспорт юкларни ташиш хизматлари кўрсатилган. 
    Экспорт қилинаётган юклар асосан Афғонистон, Азарбайжон, Вьетнам, Бангладеш, Беларусь, Германия, Грузия, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Корея, Латвия, Молдова, Полша, Россия , Тожикистон, Туркманистон, Туркия, Украина, Америка Қўшма Штатлари давлатларига етказилган. 

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати

6-10-2020, 21:48
Вернуться назад