Хоразм вилояти ҳокимлиги биносида халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов, вилоят ҳокими ўринбосарлари, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Ҳамро Бектемиров ҳамда бошқа ташкилот вакиллари иштирокида тадбир ўтказилди.Шерзод Шерматов вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов томонидан таълим соҳасига қаратилган эътибор, хусусан, маҳаллий ҳокимлик маблағлари ҳисобидан умумтаълим мактабларида амалга оширилган ишлар, мактабларда SATT платформасининг ўрнатилиши ва бу орқали мактаб битирувчиларининг олий таълим муассасаларига киришга тайёргарлик ишларини тизимли йўлга қўйишдаги хизматларини алоҳида эътироф қилди.
Шерматов вилоят ҳокими Фарҳод Эрмановни таълим соҳаси ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун Халқ таълими вазирлигининг «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирлади.
Айни кунда вилоятидаги 546 та умумий ўрта таълим мактабида 355 мингдан зиёд ўқувчи таҳсил олмоқда.