DataLife Engine / Ташаббускор тадбиркорлар қўллаб қувватланмоқда

Ташаббускор тадбиркорлар қўллаб қувватланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 16 июндаги ПҚ-4752-сонли қарори асосида туманда хизмат кўрсатиш соҳасини қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантириш мақсадида лойиҳа ташаббускорларининг манзилли рўйхати шакллантирилган бўлиб, ушбу лойиҳага фуқаро Рахимов Руслан ҳам киритилган эди. Бугун у якка тартибдаги тадбиркор сифатида ўз ишини бошлади, 35 милион сўм кредит маблағлари эвазига тикувчилик фаолияти ва савдо дўкони ташкил қилди. Туманнинг Анжирчилар маҳалласида иш бошлаган янги хизмат кўрсатиш марказининг очилиш маросимида туман ҳокими Ф.Шарипов ҳам иштирок этди. Туман ҳокими сўзга чиқиб, ногирон бўлишига қарамай Р.Рахимов ўзи қаторида оиласидаги 2 кишининг бандлигини таъминлаган ва юртимизнинг тараққий топишида ўз ҳиссасини қўшганлигини таъкидлаб,  ёш тадбиркорни табриклади ва келгусидаги ишларига муваффақият тилади.
19-09-2020, 10:22
Вернуться назад