DataLife Engine / КЕЧИРИМЛИЛИК, БАҒРИКЕНГЛИК – ЮКСАК ИНСОНПАРВАРЛИКДИР

КЕЧИРИМЛИЛИК, БАҒРИКЕНГЛИК – ЮКСАК ИНСОНПАРВАРЛИКДИР

Хато қилган ва бугунги кунда қилмишига чин дилдан пушаймон бўлган шахсларни кечириш – юксак инсонпарварлик намунасидир. Бу олижаноблик бутун бир оилани янгидан ҳаётга қайтариш билан баробардир.
Мустақиллик йилларида юртимизда билиб-билмай нотўғри йўлга кириб, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлганлар  авф этилмоқда. Чунки, кимнидир қилган ёмон иши учун бир умрга чоҳга итариб бўлмайди. Уни кечириш, тўғри йўл топишига имкон бериш, зарур бўлса, қўллаб-қувватлаш асл инсоний қадриятлардан ҳисобланади.
Жумладан,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг АВФ этиш фармонига кўра Ҳазорасп туманидан 4 нафар фуқаро авф этилди. 
Улар, ҳазорасплик Х.Матёқубов, Т.Худойберганов, Р.Қодиров ва Ю.Каримовлардир.
-Бу ҳаётда ҳеч бир инсон ҳаёт йўлларининг текис ва ёруғ йўлида юраман, деб айта олмайди. Чунки, бу йўлларда оқ ва қора чизиқлар бор. Мен анашу қора чизиқ йўлида билмаган ҳолатда юрдим. Аммо, бу йўл менинг ҳаётимга ўз таъсирини кўрсатди. Мен минг пушаймон бўлдим. Президентимизга минг раҳмат бизни кечирдилар. Эндиликда доимо оқ чизиқли йўлдан юриб, инсонийлик фазилатларига амал қиламан,- дейди Х.Матёқубов. 
-Президентнинг афв этишга оид фармони эълон қилинганлар рўйхатида бўлишим мени янги ҳаёт бошлашимга туртки бўлди. Мен билиб-билмай нотўғри қадам қўйиб, виждон азобида қийналдим. Мақсадим эндиликда тинч-осуда   юртим қадрига етиб, Она Ватанимга хизмат қилишдир, дея гапга қўшилди Ю.Каримов.
Дарҳақиқат,  бу юртимизда инсон ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ҳуқуқлари олий қадрият сифатида тан олинишининг яна бир ёрқин ифодасидир.


Ж.УСМАНОВА,
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари.
11-09-2020, 16:58
Вернуться назад