DataLife Engine / ЯНГИ ИМОРАТЛАР –ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР

ЯНГИ ИМОРАТЛАР –ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР

     Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги олдидан Шовот туманида  бир қатор бинолар, кўприклар фойдаланишга топширилди. Бундан ташқари яқинда янги кўп қаватли уйнинг қурилиш ишлари якунланиб, фойдаланишга топшириш арафасида турибди.
Жорий йилда Шовот туман ҳокимлиги томонидан “Қирғоқбўйи” массивида 5 та янги 120 хонадонга мўлжалланган кўп қаватли уй-жойлар қурилиши учун ер майдони ажратилди. Турар жойларни лойиҳалаштиришда маҳаллий иқлим шароити, санитария ва хавфсизлик талаблари ҳамда халқимизнинг миллий ҳаёт тарзига хос бошқа жиҳатлар ҳисобга олинган. “ҚИШЛОҚ ҚУРИЛИШ ЛОЙИХА” МЧЖ томонидан  белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида сифатли амалга ошириш мақсадида ҳудудда 5 та пудратчи ташкилот иштирокида қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Объектда 10 дан ортиқ замонавий техника ва 200 нафарга яқин муҳандис қурувчи жалб этилган. Бугунги кунда қурувчиларнинг матонатли ва шижоатли меҳнати ила қисқа муддатда бунёдкорлик ишлари жадаллик билан давом этмоқда. 
Амалга оширилаётган бундай кенг кўламли бунёдкорлик ишлари шаҳар аҳлининг турмуш шароитини яхшилаб, дунёқараши ва ҳаётга муносабатини тубдан ўзгартирмоқда.  Бугунги кунда кўпқаватли уйларнинг ичкари қисми тайёр холатга келтирилиб, фасад қисмида якунлаш ишлари олиб борилмоқда. Янги уйларда ичимлик суви, канализация тизими, табиий газ, қўйингки, инсоннинг бахтиёр яшаши учун нимаики зарур бўлса, барчаси муҳайё қилинган.  
10-09-2020, 16:46
Вернуться назад