Хоразм вилояти бўйича жами 52 та умумтаълим мактабларида бугун, 7 сентябрь санасида 2020-2021-ўқув йилининг биринчи куни сифатида ўқиш бошланди. Мактаблар ҳар томонлама пандемия шароитига тўлақонли мослаштирилган бўлиб, карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда ўқувчилар қабул қилинди.
Мактабда ўқиш истагини билдирган ўқувчилар эрталаб, эшик олдида ЧҚТБ раҳбари, ҳамшира ва сэс ходими иштирокида кутиб олинди. Ҳар бир ўқувчининг ҳарорати ўлчаниб, антисептик воситалар ёрдамида дизинфекцияланган ҳолда ичкарига киритилди. Махсус чизилган йўлаклар орқали ҳаракатланаётган ўқувчиларнинг руҳиятини кўтариш мақсадида мактаб ҳовлисида " Жонажон мактабим" қўшиғи янграб турди.
Мактаб директори, ўринбосарлар, мактаб психологи, педагоглар ўқувчиларни мактаб бағрида кутиб олишди.
Ўқувчилар билан тўлган масканга ўзгача файз кирди. Йўналишлар белгиланган плакатларга қараб ўқувчилар ўз синфларига кириб олишди. Бутун мактаб жамоаси ўқувчиларнинг ҳавфсизлигини таъминлаш, ижтимоий масофани сақлаш мақсадида бирдамлик билан ҳаракат қилишди.
Синф хоналарига киритилган ўқувчилар алоҳида карантин қоидаларига мувофиқ жойлаштирилди.
Ўқувчилар учун синфлар кесимида алоҳида танаффуслар жадвали ишлаб чиқилган бўлиб, шу жадвал асосида танаффуслар назорат қилинди. Ҳар бир синфда тарбиявий соатлар ўтказилган бўлиб, асосий мавзу карантин қоидалари қилиб белгиланди.
Хоразмвилоятихалқтаълимибошқармасиахборотхизмати