DataLife Engine / Олий таълим муассасаларига кириш учун тест синовлари бошланди

Олий таълим муассасаларига кириш учун тест синовлари бошланди

Бугун, 2 сентябрдан олий таълим муассасаларига кириш учун талабгор бўлган абитуриентлар учун тест синовлари бошланди.
   Маълумки, 2020/2021 ўқув йилига қабул уч кун тест синовлари бугундан бошланиб, 14 кун давомида ўтказилади. Шу билан бирга, бугун баъзи олий таълим муассасаларига касбий (ижодий) имтиҳонлар ҳам бошланди.
   Ёпиқ бинолар эпидемиологик талабга жавоб бермаслиги, ижтимоий масофага риоя қилинган тақдирда имтиҳонлар вақти анчага чўзилиб кетилиши инобатга олиниб, жорий йилда тест синовлари  вилоят марказларидаги стадионларда ҳамда очиқ майдонларда ташкил этилмоқда.
   Тест синовлари икки сменада – 1-смена – 08:00 дан, 2-смена – 17:00 дан бошланади. Тест синовлари 3 стадионда  ўтказилади:  Хоразм вилояти – 2 та ҳудуд (3 та сектор) 
   Абитурентлар дезинфекция йўлакчаларидан ўтиб, ҳарорати ўлчаниб, шахси тасдиқлангач синов ҳудудига киритилди.
2-09-2020, 17:09
Вернуться назад