Урганч олимпия захиралари коллежида 2020/2021 ўқув йилида 7-синфга қабул қилиш учун ҳужжат топширган ўғил-қизлар учун касбий (ижодий) имтиҳонлар давом этмоқда.
Дастлабки кунги ижодий имтиҳонлар бокс, каратэ, оғир атлетика йўналишларига ҳужжат топширган иқтидорли спортчи ўқувчилар ўртасида бўлиб ўтди. Урганч олимпия захиралари коллежининг 20 та йўналишига 110 нафар иқтидорли спортчилар қабул қилиш режалаштирилган. Ҳозирда белгиланган ўринлар учун 294 нафар спортсевар ўқувчилар ҳужжат топширган.
Бу кўрсаткич ўтказилаётган ижодий имтиҳонларни янада қизғин ва муросасиз кечишидан нишона.
Умумий жисмоний тайёргарлик бўйича коллежда ўтказилаётган ижодий синовлар 29 августгача давом этади.