Хоразм вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи Р.Бабаев ҳамда вилоят ИИББ ЙҲХБ бошқармаси бошлиғи полковник Ш.Байхўразов томонидан пандемия даврида олиб борилган ишлар юзасидан хамда ҳаракат хавфсизлиги таъминлашга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда ҳаракат хавфсизлиги таъминлаш мақсадида, вилоят худудида йўловчи ва юк ташиш фаолиятини кўрсатувчи юридик корхоналарда автотранспортларни сақлаш ҳамда автотранспортни техник ва хайдовчини тиббий кўрикдан ўтказиш меъёрлари тўғриси тушунтиришлар берилди.
Вилоят транспорт бошқармаси ҳамда ИИББ ЙҲХБ инспекторлари томонидан жорий йилда ўтказилган қўшма рейд тадбирларида аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан ахборот берилди.
Бундан ташқари, Республика маҳсус комиссиясининг 2020 йил 12 августдаги йиғилиш баёнига асосан автобусларнинг харакатланишига рухсат берилиб, йўналишсиз таксиларга қўйилган талаблар сақлаб қолинганлиги автокорхона рахбарларига тушунтирилиб, қатновларни амалга оширишда санитария-гигиена коидалари тўлиқ риоя қилишлари, йўл харакати хавфсизлиги қоидаларига амал қилишлари лозимлиги юзасидан топшириқлар берилди.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати