Боғот туманидан жануби-ғарбда, Ҳазораспдан 25 км узоқликда Қорақумнинг қум барханлари чегарасида жойлашган. Ёдгорликнинг режалаштирилиши нотўғри тўғрибурчакли бўлиб, жанубий девор узунлиги 221 м, шимолдаги девор 184 м, ғарбда 72 м, шарқда 114 м, ташкил этган. Мудофаа деворларининг сақланиб қолган баландлиги 12-14 м, кенглиги 2,5м бўлган. Қадимда икки қаторли мудофаа девори билан ўраб олинган, девор қурилишида тўрт тамони тенг ғишт ишлатилган. Археологик тадқиқотлар натижасида олинган материаллар ёдгорликнинг мил.авв. IV асрга оид эканлигини тасдиқлайди. Бу маълумот С.П.Толстов, Я.Ғ.Ғуломовлар томонидан илгари сурилган хронологик даврларни тасдиқлайди.
Ушбу қалъанинг шифобахш суви учун минглаб юртдошларимиз ташриф буюришади.