DataLife Engine / УРГАНЧ ШАҲРИДА КОРЕЙС ТИЛИГА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

УРГАНЧ ШАҲРИДА КОРЕЙС ТИЛИГА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги "Умумий ўрта таълим муассасаларида хорижий тилларни ўқитишни янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида"ги 701-сонли қарорига биноан, Урганч шаҳридаги 30-сон умумий ўрта таълим мактаби 2020-2021 ўқув йилида корейс тили фанига чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб сифатида ташкил этилди.

Мактаб 2015 йилда қуриб ишга туширилган бўлиб, ҳозирги кунда мазкур таълим муассасасида 823 нафар ўқувчи таълим-тарбия олиб келмокда. Бугунги кунда мактабнинг моддий-техник базаси замонавий талабларга мос равишда тўлиқ шаклланган бўлиб, 53 нафар малакали ўқитувчилар фаолият олиб бормоқдалар.
Таълим муассасаси Корейс маданияти маркази билан узлуксиз ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган.


Шунингдек, 2018 йилда Корейс маданияти маркази томонидан ўтказилган Нукус ва Урганч шаҳарлари ўқувчилари ўртасидаги беллашувда 6 та номинация бўйича ғолибликни қўлга киритган.
18-08-2020, 21:32
Вернуться назад