Боғот туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 30 июлдаги "Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламини моддий қўллаб қувватлашга доир қўшимча чора тадбирлари" тўғрисидаги фармони асосида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож фуқароларнинг ҳар бирига 220 минг сўмдан нақд пул кўринишидаги бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилмоқда. Боғот тумани ҳокими О.Холбоев ҳамда туман прокурори А.Рузметовлар хонадонларда бўлиб, аҳоли билан уларни қийнаётган муаммолар хусусида суҳбатлашдилар. Маълумот учун шуни қайд этиш жоизки даромадлари яхшиланган оилаларни Халқ депутатлари Боғот туман Кенгашининг қарори асосида кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар рўйхатидан чиқариш ҳамда бугунги кунда ҳимояга, ёрдамга муҳтож оилаларни аниқлаш ишлари махсус комиссия тавсиясига асосан оилалар янгидан рўйхати шакллантирилиб уларга амалий ёрдам берилмоқда.