Туман ҳокими О Матякубов ҳамда сектор раҳбарлари тумандаги умумтаълим мактабларнинг янги ўқув йилига, ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати бўйича амалга оширилган ишларни кўздан кечирдилар. Мактабларни теварак атрофлари озодалигига алоҳида эътибор қаратилди. Аниқланган камчиликлар ва қилиниши зарур бўлган ишларни, қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар бериб ўтдилар.