DataLife Engine / ХОТИН-ҚИЗЛАР БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

ХОТИН-ҚИЗЛАР БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

  Шаҳримизда ҳотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларни иш билан таъминлаш мақсадида тикув-трикотаж корхоналари ташкил этишга катта эътибор қаратилмоқда. Бунинг натижасида янги иш ўринлари яратилиб, аёллар бандлиги таъминланмоқда.
   Урганч шаҳар ҳокимлиги томонидан оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларни манзилли рўйхатлар асосида иш ўринларига жолаштириш асосида ижтимоий муаммоларини бартараф этишга жиддий эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Урганч шаҳридаги “Урганч тикувчилик мажмуаси” МЧЖ да  50 та хотин-қизларни бандлиги таъминланган.
  - Бизга ушбу корхонада қисқа вақт ичида тикишни ўргатишди. Ҳозирда ёстиқ, кўрпа, чойшаб маҳсулотларини тайёрламоқдамиз. Ойлик маошимизни ўз вақтида беришмоқда. Бу ёрда карантин қоидаларига амал қилган ҳолда иш ташкил қилинган - дейди тикувчи ходими Мавлуда Малонова.
  Эндиликда корхонада тайёрланаётган маҳслотларни қўшни давлатларга экспорт қилиш ҳам режалаштирилмоқда.
6-08-2020, 09:54
Вернуться назад