Ҳайит айёми арафасида, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, туман ҳокимлиги, туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими яна бир ҳайрли ишни амалга оширдилар. Хива туман секторларидан , камбағаллик рўйхатида турган, эҳтиёжманд оилаларни камбағалликдан чиқариш дастурига муофиқ, 7 та хонадон эгаларининг ҳар бирига бир бош, нархи 8 млн. сўмлик бузоқли қорамоллар топширилди.