Юртимиздаги оғир вазиятда яъни коронавирус пандемияси кундан-кунга авж олаётган бир вақтда аҳолини саломатлигини таъминлаш, уларни муҳофаза қилиш зарурат саналади.
Шу боисдан, Урганч шаҳар ҳокимлиги томонидан шаҳримиздаги таъминот манбаи бўлмаган ёлғиз кексалар, ногиронлиги бор шахслар, боқувчисидан ажралганлар, оғир касаллар, кўп болали оилалар учун "Карантин даврида ҳамшаҳарларимизга ёрдам" номли озиқ-овкат махсулотлари солинган жамланмалар тарқатилди.
Бу жамланмалар карантин қоидаларига амал қилган ҳолда махсус кийим ва дезинфекция қилинган қутичалар орқали ўз эгаларига бориб топширилди.
Бунданда қийин даврларни бошдан кечирган халқимиз барчасини сабр ва қаноат билан енгиб ўтган. Шундай экан, сиз азизлар ушбу синовли даврларда ўзингиз ва оила аъзоларингизни асрашингиз учун ҳам УЙДА ҚОЛИНГ!!!
Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.