DataLife Engine / ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

  Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томондан карантин вақтида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Урганч марказий деҳқон бозори, турғун савдо дўконлари ва кўчма бозорларда “Даладан дастурхонга” тамойили асосида 27 хил турдаги маҳсулотлар билан таъминлаш борасида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, марказий деҳқон бозори расталари махсус ҳимоя воситалари билан ўралган. Ҳар бир озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулртлари санитария- гигиена қоидалари асосида харидорларга тақдим этилмоқда.    Шунингдек, Урганч шаҳрида жойлашган йирик савдо марказларида ҳам бирламчи истеъмолбоп маҳсулотларнинг сифати, нархи ва узлуксизлигига асосий эътибор қаратилмоқда. Департамент органларининг амалий кўмаги билан томорқа ер эгалари, фермер ва деҳқонларнинг хосили биринчи қўл тамойили асосида сотилиши таъминланмоқда. Бу борада ишлаб чиқарувчиларга алоҳида расталар ажратилмоқда.
   Карантин даврининг бугунги синовли кунларида бу каби вазифалар ижросидан асосий мақсад халқ фаровонлиши, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш ва синовли даврни хавфсиз енгиб ўтишдан иборат. 
Бу борада барча юртдошларимиз ҳамжиҳатликда карантин қоидалари асосида харидни амалга оширишлари муҳим.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси
20-07-2020, 20:45
Вернуться назад