Уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда карантинга олинган шахсларга тиббий маслаҳат ҳамда ахборот беришга қаратилган туну кун узлуксиз фаолият кўрсатувчи махсус штаб қошида ишонч телефонлар ташкил этилди. Малакали мутахассислар 24 соат давомида сизга енгил аломатлар билан кечаётган коронавирус касаллгини уй шароитида даволаш унинг профилактикаси билан боғлиқ тиббий тавсиялар беришади.
Қўшимча маслаҳат ва ёрдам кўрсатиш мақсадида, 24 соат давомида (+99862) 224-66-40, (+99862) 224-66-70, (+99862) 224-66-13, (+99862) 224-66-23 рақамли ишонч телефонлари саволларингизга жавоб беради. Штабга беркитилган навбатчи шифокорлар сизларнинг саволларингизга жавоб беришга тайёр. Унутманг, сизнинг соғлигингиз ўзингиз ва атрофингиздагилар учун нихоятда муҳим!