DataLife Engine / Ҳоким Гурлан туманида сайёр қабулини ўтказди

Ҳоким Гурлан туманида сайёр қабулини ўтказди

Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов аҳолининг турли қатламларида мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида Гурлан тумани Нукус маҳалласида сайёр қабулини ўтказди.

Оммавий қабулда мурожаатчиларнинг 26 та масаласи кўриб чиқилди. 

Мурожаатларнинг 8 таси жойида қаноатлантирилди, 4 тасига асослантирилган тушунтириш берилди, 14та мурожаатлар юзасидан ҳар бир соҳа раҳбарига муаммони ўрганиб чиққан ҳолда, қонуний ва ижобий ҳал қилинишини таъминлаш бўйича топшириқ берилди.

3-07-2020, 18:23
Вернуться назад