Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси бошлиғи Р.Бабаев томонидан вилоят ҳудудига кириб келаётган юк ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ҳайдовчиларга блокпостларда яратилган шарт – шароитлар билан яқиндан танишди.
Коронавирус инфекциясининг вилоятимизга кириб келиши ва тарқалиши олдини олиш мақсадида, халқаро хамда маҳаллий юк ташувчи ҳайдовчилар вилоят ҳудудига кириш қисмида Хоразм вилояти давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ҳодимлари томонидан хар бир ҳайдовчидан белгиланган тартибда лаборатор таҳлил олинмоқда. Лаборатор тахлил натижалари ижобий кўрсаткичга эга бўлган ҳайдовчиларга вилоят ҳудудига кириш рухсат этилади. Лаборатор тахлил натижалари салбий бўлган ҳолда, ҳайдовчи белгиланган тартибда карантинга олинади.
Вилоят Транспорт бошқармаси ҳодимлари томонидан ҳайдовчиларга карантин қоидаларига тўлиқ амал қилиниши юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Таҳлилий натижаларнинг жавобини кутиш вақтида ҳайдовчилар учун барча блокпостларда шарт-шароитлар яратилган.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати