Республика маҳсус комиссиясининг қарорига мувофиқ “Сариқ” ва “Яшил” ҳудудларда белгиланган карантин талабларига риоя қилган холда йўналишсиз таксиларга ва автобусларда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланишга рухсат берилган бўлиб, ҳозирда Хоразм вилоятидаги “Яшил” ҳудудларда 24 та автобус йўналишлари фаолияти амалга оширилмоқда. Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси хамда Хоразм вилояти давлат санитария-эпидемиология назорати маркази билан ҳамкорликда “Яшил” ҳудудларда йўловчи ташиш билан шуғулланувчи автобусларни коронавирус инфекциясининг тарқалиши олдини олиш мақсадида автобус салонига фақатгина тиббий ниқобларга эга йўловчиларни киритиш, ҳайдовчиларни тиббий қўлқоп ва тиббий ниқоблар билан доимий таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштирилиб борилиши, йўналишларининг якуний нуқтасида дезинфекция қилиниши назорат қилинмоқда.
Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати