Камбағалликни қисқатириш, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Гурлан тумани ҳокими Муроджон Ачилов ва сектор раҳбарлари бошчилигида ҳудудлар кесимида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар аниқланиб, уларни иқтисодий даромадини яхшилаш ва камбағалликдан чиқариш мақсадида бир бошдан соғин сигир етказиб берилмоқда. Шунингдек, тумандаги камбағал оилаларда яшовчи ишга лаёқатли ишсиз фуқаролар аниқланиб, бугунги кун ҳолатига уларнинг 96 % доимий иш билан таъминланди.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.