DataLife Engine / "Париша" фуқаролар йиғини янги биноси фойдаланишга топширилди

"Париша" фуқаролар йиғини янги биноси фойдаланишга топширилди

Туманимизда кундан-кунга янги бино ва иншоатлар купайиб, юртимиз чиройига чирой қўшмоқда. Бугун, Хива тумани "Париша" маҳалла фуқаролар йиғини биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
 Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазир ўринбосари Содиқжон Турдиев, вилоят маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқарма бошлиғининг 1-ўринбосари Гулсара Қурбанбаеа Аҳмедовна, туман ҳокими О. Матякубов, туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи М. Исмаилова, маҳалла оқсоқоллари ва бир гуруҳ фаоллар иштирок этишди. Содиқжон Турдиев ташкил этилаётган бундай қулайликларга жавобан, маҳалла оқсақоллари ва фаоллари бор куч-ғайратларини намоён этиб, маҳаллани Республика миқёсда кўзга кўринадиган, ўрнак бўладиган маҳаллалар қаторида туришлиги учун бор имкониятлардан фойдаланиш кераклигини таъкидлаб ўтди.
Маҳалла имоми бино доим халқимизнинг яхши кунларига хизмат килишлигини яратгандан сўраб дуою фотҳа қилди.


Хива туман ҳокимлиги Ахборот хизмати



13-06-2020, 19:47
Вернуться назад