DataLife Engine / КУМУШ ТОЛА ТОПШИРИШ БОШЛАНДИ

КУМУШ ТОЛА ТОПШИРИШ БОШЛАНДИ

    Мамлакатимизнинг иқлим шароити ва мавжуд салоҳият қишлоқ хўжалигининг ҳар бир тармоғи каби пиллачиликни ҳам истиқболда янада ривожлантириш муҳим омилдир. Ушбу имкониятлардан самарали фойдаланиш, қишлоқ жойларда аҳоли бандлигини таъминлаш, тармоқнинг экспорт салоҳиятини ошириш, жаҳон бозорида ипак маҳсулотларимиз ассортиментини кўпайтириш ва уларнинг рақобатдошлигини ошириш учун давлатимиз раҳбарияти томонидан бир қанча амалий ишлар олиб борилмоқда.    Жорий йилда Шовот туманида 3505 қути ипак қурти  парваришлаб, давлатга  193 тонна ҳосил топшириш бўйича фермер хўжаликлари ва 673 нафар ипак қурти боқувчи хонадон соҳиблари  билан шартнома тузилган. 
Бугун ипак қурти пиллага айланиб, қилинган меҳнатлар ўз самарасини топди. Туманнинг энг илғор ва ташаббускор пиллакорлари бу йил вилоятимизда биринчилардан бўлиб, пилла топшириш мавсумини бошлаб бердилар. Пилла топшириш жараёнининг илк кунида туман ҳокими Ҳакимжон Отаҳанов, “Шовот Агро Пилла” МЧЖ раҳбари Нураддин Ортиқов, секторлар раҳбарлари, пилакорлар иштирок этдилар. Мавсумда биринчи бўлиб, “оқ олтин” етиштириб белгиланган режани ортиғи билан бажарган пиллакорлар муносиб тақдирландилар.Туман пиллакорлари жорий йил мавсумида  “Khiva Silk Fabric” МЧЖ билан  193 тонна пилла шартномаси тузилган бўлиб, шундан 52,4 тонна пилла фермер хўжаликлари,  140,6 тонна касаначиларга белгиланган. 
Пиллакорлар ўзларининг меҳнати билан албатта, белгиланган режани ортиғи билан уддалайдилар.
12-06-2020, 11:27
Вернуться назад