Бугун Гурлан туман ҳокими Муроджон Ачилов бошчилигида туманда етиштирилган ғалла ҳосилини нес-нобуд қилмасдан қисқа муддатларда йиғиб олиш мақсадида “Нажмиддин хўжа” фермер хўжалигида кўргазмали семинар ташкил қилинди. Семинарда сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги ва ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари, фермер хўжалик раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги соҳасида кўп йиллик тажрибага эга нуроний отаҳонлар иштирок қилдилар. Бу йил туманда 162 та фермер хўжаликлари томонидан 3760 гектар майдонга ғалла экилиб, 16988 тонна ҳосил олиш режа қилинган. Ғалла ўрим-йиғим ишларини сифатли ташкил этиш учун 21 та отряд тузилиб, 21 та замонавий комбайн ва бошқа зарур техникалар мавсумга шай қилиб қўйилган.
Семинардан сўнг нуроний отахонлар дуоси билан ғалла ўримига киришилди.
Семинардан сўнг нуроний отахонлар дуоси билан ғалла ўримига киришилди.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.