Бугун туман ҳокими Муроджон Ачилов бошчилигида сектор ва мутсадди ташкилот раҳбарлари “оқ олтин” хирмонида бўлиб, пилла топшириш жараёнида иштирок этдилар. Илғор пиллакорларимиз бир қути ипак қуртидан 62.5 килограм “кумуш тола” етиштириб, шартнома режаларини ошиғи билан бажармоқдалар. Қилган самарали меҳнатларининг маҳсулини биринчилардан бўлиб топширган пиллакорларга туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.