Туманида ғалла ўрим-йиғимига старт берилиши муносабати билан кўргазмали семинар ташкил этилди. Йиғилишда сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги ва ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, фермер хўжалик раҳбарлари, мутахассислар иштирок қилдилар. Туманда жорий йилда 106 та фермер хўжаликлари томонидан 2530 гектар майдонларда ғалла парваришланиб ушбу майдонлардан, 17400 тонна ҳосил етиштириш ва давлатга қўшимчаси билан 7064 тонна дон топшириш режалаштирилган. Давлат хариди учун 4811 тонна (шундан 632 тн уруғлик), тўғридан-тўғри шартнома орқали 2252 тонна дон топширилади Тадбирда йўл харакати, техника хавфсизлиги, тежамкорлик, меҳнат унумдорлиги ва ишчиларга етарли меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиб бериш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Етиштирилган ҳосилни нес-нобуд қилмасдан қисқа фурсатларда йиғиштириб олиш ва ғалладан бўшаган майдонларга зудлик билан такрорий экинлар экиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди.
Шу куннинг ўзида пилла карвони ҳам бўлиб ўтди. Оқлик ва поклик рамзи бўлган ипак қурти боқишда ўз меҳнатларини аямай, кечаю кундуз тиним билмаган пиллакорларимизга туманимиз ҳокимлиги ва мутасадди раҳбарларимиз томонидан раҳматлар айтилиб эсдалик совғалар топширилди.
Хива туман ҳокимлиги ахборот хизмати