
3000 кв/м ҳудуд ер майдонига эга бу корхона, етти ҳилдан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланган бўлиб, 20 нафардан зиёд фуқароларимизни иш билан таъминлаш режалаштирилган. Бундай корхоналарни ортиб бориши, табиийки рақобатни юзага келтиради. Рақобат эса ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сифатли ва энг муҳими арзон бўлишига замин яратади. Ҳалқимизга бундай қулайликларни яратаётган тадбиркорларимизга, эл-юрт хизматидан чарчаманглар деб, уларнинг сафи кенгайиши тилакдошимиз.
