
Семинарда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси ходимлари, Боғот тумани ҳокими О.Холбоев иштирок этди. Ғўза парваришида ҳар бир карта ёки участканинг намлик шароитлари (тупроқ тури, унумдорлиги, ер ости сувларининг жойлашиши, шўрланиш даражаси) ва экилган навнинг хусусиятларини ҳисобга олиб, кўчат қалинлигини тўғри белгилаш ва суғориш ишларини ўз муддатида бажариш жуда муҳим омил эканлиги тушунтиририлди.
Семинар карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда ўтказилди.
Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.