Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов бошчилигида туман, шаҳар ҳокимлари ва вилоят халқ таълими бошқармаси мутасаддилари Урганч туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, мактабнинг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ва мактабда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари фаолияти билан яқиндан танишишди. Дастлаб мактабнинг иссиқхонасида олиб борилаётган ишларни кўздан кечиришди.
Вилоят ҳокими Муҳтарам Президентимизнинг “Халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида бугунги кунда вилоятдаги умумтаълим мактабларининг фойдаланилмасдан бўш турган ерларида замон талабларига жавоб бера оладиган сунъий қопламали спорт майдончаларининг барпо этилиши ўқувчи ёшларни спорт билан шуғулланишлари, жисмоний тарбия дарсларини самарали ўтказишга имкон бериши ҳамда ўқувчилар замон талабларига жавоб бера оладиган муассасаларда таълим олишлари лозим эканлигини таъкидлаб ўтди.
Янгидан барпо қилинган сунъий қопламали спорт майдончаси ва стол тенниси ҳамда фитнес машғулотлари хонасида барча шароитлар яратилган бўлиб, замон талабига мос кийиниш ва ювиниш хоналари ҳамда алоҳида хожатхона мавжуд. Вилоятимизда аҳолининг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замонавий ва қулай шароитлар яратиш борасидага кенг кўламли бунёдкорлик ишлари давом этади.
Муҳаммад Али олган суратлар