DataLife Engine / РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

    Ижтимоий тармоқларда  “Сувсизликдан экинларимиз қуриши мумкин, деҳқончилик учун сув йўқ. Сувни вилоят ҳокими ёптирди деган гаплар юрибди. Экинларимиз қуримаслиги учун зудлик билан сувни очишларини сўраймиз”,  деган хабар тарқалди. 
 Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.       
Гурлан туманида жами 30242 гектар суғориладиган ер майдонлари мавжуд бўлиб, 2020 йил вегетация даврида 29954 гектар ер майдонларини суғориш режалаштирилган. Асосан пахта, буғдой, шоли ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари ҳамда 3823 гектар уй ва дала томорқа ер майдонлари суғорилади.
Тумандаги суғориладиган ер майдонларини суғориш учун вегетация мавсумига 300.756 млн.м3 сув лимити режалаштирилган бўлиб, 2020 йил 30 май кунигача мавсум бошидан 63,804 млн.м3 сув миқдорлари белгиланган ва ҳақиқатда 64.004 млн.м3 сув  билан таъминланган.
 Май ойининг учинчи ўн кунлигига туман чегарасида 16.14 м3/сек сув лимити белгиланган. Об-ҳавонинг кескин исиб кетиши натижасида қишлоқ хўжалиги экинларининг сувга бўлган  талаби ошиши эътиборга олинган ҳолда  28.6 м3/сек сув ажратилган бўлиб, тумандаги барча каналларга мунтазам равишда белгиланган лимит ва график асосида сув етказилиб берилмоқда.
Юқоридагиларга асосан ушбу хабар асоссиз экани ва ҳар бир тарқатилган ёлғон хабар учун қонунчилигимизда белгиланган тартибда жавобгарлик мавжудлигини маълум қиламиз.

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
30-05-2020, 18:52
Вернуться назад