Расмий муносабат:
“Ходимни деб жабр чеккан ҳайдовчи. Машина штрафнойга кетди” номли видеолавҳа юзасидан.
2020 йилнинг 26 май куни YouTube видеохостингида “Ходимни деб жабр чеккан ҳайдовчи. Машина штрафнойга кетди” номли видеолавҳа эълон қилинган. Мазкур видеолавҳада 2020 йил 11 апрель куни Хоразм вилояти Урганч шаҳрининг “Саноатчилар” кўчасида “Спарк” русумли такси ҳайдовчиси карантин қоидаларига зид равишда йўловчи ташиш билан шуғулланаётганлиги учун Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори ва вилоят транспорт бошқармаси автотранспорт ташувларини мувофиқлаштириш сектори инспекторлари томонидан тўхтатилгани, ҳайдовчи эса бу ҳолатда ички ишлар ходимини йўловчи сифатида миндирганлигини билдириб, маъмурий баённома расмийлаштирмасликни сўраганлик ҳолатлари акс этган.
Видеолавҳани дастлабки ўрганиш жараёнида таксида ҳақиқатан ҳам Миллий гвардия қўриқлаш бошқармаси ходими йўловчи сифатида келаётганлиги, шу билан биргаликда, такси ҳайдовчисига нисбатан профилактика инспектори томонидан МЖтКнинг 54-моддаси 2-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, маъмурий чора кўришлик учун Давлат санитария- эпидемиология назорати бошқармасининг Урганч шаҳар филиалига юборилганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан ички ишлар органлари ходимларининг хатти-ҳаракатига ҳуқуқий баҳо бериш учун хизмат текшируви тайинланди.