DataLife Engine / Уйма-уй юриб аҳоли муаммолари ўрганилди

Уйма-уй юриб аҳоли муаммолари ўрганилди

   Туманимиз ҳокими О. Матякубовнинг бу галги ташрифи Дашёқ маҳалласи бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 17 январдаги “Пиллачилик тармоғида ипак қурти озуқа базасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида пиллакорларимиз бор куч-ғайратларини аямасдан, эртанги кун ҳосили учун тинимсиз меҳнат қилмоқдалар.  Уйма-уй юриб айланган  туманимиз ҳокими пиллакорлар билан кўришди ва, уларга ўз тажрибаларини ўртоқлашди. Қолаверса шу жойдаги аҳолини турмуш тарзи билан танишаркан, уларнинг яшаш шароитлари, томорқалари ва ташкил қилинган иссиқхоналарини кўздан кечирди. Келгусида қилиниши лозим бўлган ишлар, шу жойнинг ўзида белгиланиб, ҳудуд раҳбарларига тавсиялар берилди.         Хива туман ҳокимлиги Ахборот хизмати 
25-05-2020, 10:04
Вернуться назад