Хонқалик деҳқонлар жорий йилда 40 290 тонна пахта ҳом ашёси етиштиришни режа қилганлар. Бундай улкан хирмон пахтакорларнинг меҳнати, пешона тери эвазига яратилади. Мавжуд 169 та фермер хўжаликлари ва кластер хорхоналари томонидан 10 065 гектар ер майдонига Хоразм- 127, Хоразм -150 навлари экилган бўлиб, ниҳоллар тўлиқ ундириб олинган. Эндиги асосий вазифа ғўза парваришида белгиланган агротехник тадбирларни вақтида ва сифатли ўтказишдан иборат.