DataLife Engine / 18 майдан Тошкент - Урганч авиа қатновлари ўз фаолиятини бошлади. Чипта нархларидаги ўзгаришлар

18 майдан Тошкент - Урганч авиа қатновлари ўз фаолиятини бошлади. Чипта нархларидаги ўзгаришлар

  Республика махсус комиссия қарорига асосан Урганч халқаро аэропорти йўловчиларга хизмат кўрсата бошлади.  Қатновларга Санитария эпидемиологик осойишталиги маркази томонидан COVID-19 инфекциясига тест таҳлиллари олинганига 120 соатдан кўп бўлмаган ва таҳлил натижаси “манфий” эканини тасдиқловчи маълумотномага эга йўловчилар қўйилади. Бунда рўйхатдан ўтишда ва ҳаво кемаси саҳнида карантин чораларига риоя қилиш, 2 метрлик ижтимоий масофани сақлаш, ҳимоя ниқобини тақиш ва қўлқоп кийиш шарт. Авиакомпания ходимлари ҳам мунтазам равишда COVID-19 вируси учун таҳлиллар топшириб турадилар.
  Шунингдек, ҳаво лайнерида ҳам йўловчилар бир-биридан узоқда, масофа сақлаган ҳолда жойлаштирилмоқда. Яъни 158 ўринли маҳаллий қатновдаги ҳаво лайнерида 98 нафар йўловчи уча олади. Ҳар бир қатновдан сўнг хаво лайнери дезинфекция қилинади.
   Чипта нархлари ўрта ҳисобда 10 фоизга қимматлашган. Бу пандемия билан боғлиқ эмас. Қиш мавсумида одатда авиақатновлар камлиги сабабли чипталар арзонлашади. Баҳор ва ёз мавсумларида қатновлар кўпайиб нархлар ўзгаради, дейди компания вакили.

Тошкент–Урганч–Тошкент (душанба, пайшанба)
        
           Душанба 
Тошкент - учиш 09:00 
Урганчга қўниш 10:30
        
          Пайшанба 
Урганчдан учиш 13:30 
Тошкентга қўниш 14:50

Ҳозирда Урганч – Тошкент йўналиши бўйча иқтисодий класс чипта нархи 791 188 сўм, бизнес класс чипта нархи 1 428 530 сўмни ташкил этмоқда. 

Эслатиб ўтамиз чипта нархлари 30 июнгача амал қилади.
18-05-2020, 17:47
Вернуться назад