DataLife Engine / “Оқ олтин” етиштиришга босқичли тайёргарлик

“Оқ олтин” етиштиришга босқичли тайёргарлик

Дунё тўқимачилик саноати учун табиий толанинг энг улкан ва қайта тикланувчи манбаи ҳисобланадиган пахта ўсимлиги бободеҳқон халқимиз етиштирадиган асосий экин туридир. “Оқ олтин”дан  янада кўпроқ ҳосил олиш, янада сифатли навларини етиштириш бўйича Республикамизда кўпгина ишлар олиб борилмоқда. 

Жумладан, Хива туманинг Дашёқ маҳалласидаги “Шавкатбек” фермер хўжалиги худудида далаларни чуқур юмшатиш бўйича агротехник кўргазма бўлиб ўтди. Кўргазмада туман ҳокими О.Матякубов иштирок этиб,  фермер хўжалиги раҳбарларига бундай агротехник тадбирларнинг экиш ишлари олдидан босқичма-босқич олиб борилиши  пахтанинг хосилдорлигини янада ошириши бўйича айтиб ўтди. 
Туман ҳокими фермер хўжаликлари раҳбарлари билан суҳбатлашар экан,  иш давомида қандай муаммо ва камчиликлар юзага келмасин, уларни бартараф этишда зарур ва тезкор чоралар кўришини, фермер хўжаликлари бўлса бунга жавобан фақат шиддат ва ғайрат билан меҳнат қилишларини таъкидлаб ўтди. 


Фермерларимиз шундай синовли кунларда ҳам хукуматимиз томонидан яратилиб берилаётган шароитлар учун ўз миннатдорчилигини билдирдилар.  
           

 Хива туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

17-05-2020, 21:39
Вернуться назад