Жорий йилнинг 14-май куни “Юртимиз корига яраш фуқаролик бурчимиздир!”-дея эзгу ишларга бел боғлаган Хива туманининг жами 34 та маҳалласидан йиғилган 120 нафардан ортиқ меҳнат фаоллари Сирдарё вилоятидаги бошланаётган катта ҳажмли қурилиш ва бунёдкорлик ишларида қатнашиш учун жўнаб кетишди.
Сирдарё вилоятидаги қурилиш ва бунёдкорлик ишлари давомида ишчилар зарур иш анжомлари ва озиқ овқат маҳсулотлари билан тўлиқ таъминланишига қарамасдан, Хива туман ҳокимлиги ҳамда ҳамкор ташкилотлар ва ҳомий тадбиркорлар томонидан Сирдарёга йўл олган меҳнат фаоллари учун қўшимча равишда иш анжомлари ва озиқ овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Шунингдек, вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан қурилиш ва бунёдкорлик ишларига йўл олган фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида йўл кира ҳақлари ҳам мутлақо бепул қилиб берилди.
Қурилиш ишларига йўл олган фуқароларга Хива туман ҳокими ҳамда туман бош имом хатиби қўлини дуога очиб оқ йўл тиладилар.

Хива туман ҳокимлиги Ахборот хизмати