DataLife Engine / СУНЪИЙ ҚОПЛАМАЛИ СПОРТ МАЙДОНЧАЛАРИ-БОЛАЛАРНИНГ СЕВИМЛИ ЎЙИНГОҲИ

СУНЪИЙ ҚОПЛАМАЛИ СПОРТ МАЙДОНЧАЛАРИ-БОЛАЛАРНИНГ СЕВИМЛИ ЎЙИНГОҲИ

    Боғот тумани бўйича жами 52 та умумий ўрта таълим мактабларида 30517 нафар ўқувчилар таълим тарбия олмоқда. Бугунги карантин даврида барча мактабларда онлайн дарс машғулотлари самарали ўтказилмоқда.   Бугун Боғот тумани ҳокими Ойбек Холбоев тумандаги 25-сон мактабнинг сунъий қопламали(газон) майдонида мактабларда қурилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича туман ХТБ мудири Т.Мирзаев билан биргаликда семинар йиғилишини ўтказди.Семинарда имкониятдан келиб чиқиб, спорт ўйинлари учун газонлар барпо қилиш, мактаб ҳожатхоналарини таъмирлаш юзасидан қилинаётган ва режалаштирилган ишлар таҳлил қилинди.Бугунги кунга қадар 5та мактабда газон қурилган,7та мактаб ҳудудида олдиндан бор, 19та мактабда қурилиш ишлари бошланганлиги айтилди.Ҳоким ёрдами билан ёмон ҳолатдаги 8та мактабда янги ҳожатхона қурилмоқда. Бугунги кунда тумандаги барча мактабларда 2020-2021 янги ўқув йилига тайёгарлик бошлаб юборилди.
#УЙДАҚОЛИНГ
Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
12-05-2020, 11:15
Вернуться назад