Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Хоразм вилояти ҳокими Фарход Эрманов вилоятда истиқомат қилаётган уруш қатнашчилари хонадонида бўлиб, давлатимиз раҳбари йўллаган табрикномасини ўқиб эшиттирди ва Президентимизнинг жорий йил 30 мартдаги ”Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони асосида 10 миллион(ўн миллион) сўм миқдорида пул мукофоти, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг “1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабанинг 75 йиллиги” медаллари, “Ўзбекистон халқининг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳиссаси” номли китоб-альбоми, “Ўзбекистонлик Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонлари” номли китоб ва эсдалик совғалар, шунингдек, вилоят ҳокимлигининг совғаларини топширди.
9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Президентимиз томонидан бизга кўрсатилаётган бу каби эътибор ва ғамхўрлик, ёшларнинг ҳурмат ва эҳтироми мамлакатимизда инсон манфаати, унинг шаъни ва қадр-қиммати ҳамма нарсадан устун эканини яна бир карра намоён этмоқда, - дейди кўзида қувонч ёшлари билан иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Собир ота Қурбонов.