Бугун Боғот тумани ҳокимлиги билан Боғот тумани Халқ қабулхонаси мудири Қ.Нурметовлар ўксик қалбларни хурсанд қилиш учун Рамазон ойи совғаси сифатида тумандаги чин етим болаларга барча турдаги кийим-кечаклар ва озиқ-овқат маҳсулотларини уларнинг уйларига элтиб бердилар.
Яқин ўтмишга мурожаат қилсак ҳам, ўтган аср ўттизинчи йилларидаги мудҳиш очарчилик йилларида ҳам бизнинг Ўзбекистон юртимиз минг-минглаб одамлар учун нон шаҳрига айланганини бугун яна бир бора эслайлик. Ёхуд, иккинчи жаҳон уруши йилларида халқимизнинг бағрикенглиги, болапарварлиги,бир майизни муҳтожлар билан қирқ бўлиб ейиши тилларда афсоналарга айланганига буюк тарихимиз гувоҳ!
Бугунги ушбу синовли кунларда бағрикенглик, меҳр-муҳаббат янада ошгани эса шубҳасиздир.
Боғот туманида ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмаслигини таъминлаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.#УЙДАҚОЛИНГ
Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати