Жорий йилнинг 2 май куни ижтимоий тармоқларда Шовот тумани «Арбеклар» маҳалласида одамлар ун олиш учун тўпланиб, ун йўқ деган мазмундаги асосланмаган, ёлғон хабар тарқалди.
Карантин даврида Шовот туманидаги барча маҳаллаларга арзонлаштирилган савдо дўконлари ва кўчма бозорлар орқали ун маҳсулотлари белгиланган тартиб асосида етказилмоқда. Бу борада вилоят ва туман ҳокимлиги, прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан қатъий назорат ўрнатилган.
Шовот туманига «Шовот дон» АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган ун маҳсулотлари биринчи қўл тамойили асосида етказилмоқда. Асосан, ҳар бир оилани эҳтиёж асосида ун билан таъминлашда маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва маҳалла учаска нозири масъул этиб бириктирилган. Шу ўринда фуқароларимиздан ваҳифа уйғотувчи ёлғон ахборотлар тарқатишдан ўзингиз ва яқинларингизни асрашингизни сўраймиз. Шунингдек, ҳар бир фуқаро эҳтиёжи асосида, карантин қоидларига риоя этган ҳолда маҳаллаларда ташкил этилган арзонлаштирилган савдо дўконларидан харидни амалга оширса, вирусли пандемияни ҳамжиҳатликда, оғзибирчиликда енгиб ўтишга ўз ҳиссасини қўшган бўлади.