DataLife Engine / СИЗ БИЛАН БИРГАМИЗ БУХОРОЛИКЛАР

СИЗ БИЛАН БИРГАМИЗ БУХОРОЛИКЛАР

    Бухоро вилоятида содир бўлган кучли шамол натижасида мингдан зиёд хонадоннинг электр энергияси вақтинчалик узилган эди. 
   Куни кеча "Хоразм ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамиятининг бир гуруҳ ходимлари керакли техникалар ҳамда хом ашё воситалари билан бирга Бухоро вилоятига этиб келдилар. 
   Айни дамларда носоз тармоқларни янгилаш ва электр симёғочларини алмаштириш ишларида бухоролик ҳамкасбларига яқиндан кўмак бермоқдалар. 
Ҳа, дўст қийинчилик кунларда синалади. Барчамиз бир халқ бўлиб, бир ёқадан бош чиқарсак  бундай синовли кунларни енгиб ўтамиз.
"Хоразм ҳудудий электр тармоқлари"АЖ Матбуот хизмати.
2-05-2020, 14:53
Вернуться назад