Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро Бюроси Ҳазорасп туман бўлими томонидан Ҳазорасп туманидаги Ал-Хоразмий, “Боғдор”, Ойбек ва “Сулаймон Қальа” маҳаллаларида “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида “ги ва “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлар мазмун-моҳияти мазкур маҳаллада яшовчи оилалар билан яқиндан танишиб, тўлов интизоми юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, бўлим ташаббуси билан ҳомийлар томонидан мазкур маҳаллаларда яшовчи кам таъминланган, иқтисодий аҳволи ночор бўлган оилаларга МФЙ ходимлари билан биргаликда ҳайрия сифатида ун ва ун маҳсулотлари тарқатилди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.