Эрталаб саҳарлик тайёргарлигини кўра бошламасдан об-ҳавонинг авзойи бузилди. Қўрқинчли момақалдироқ ҳатто катта одамларни ҳам безовта қиларди. Кўчадаги об-ҳавони кўрган ҳар битта инсоннинг ҳаёлига электр энергиясида узилиш бўлмасмикан деган хавотир келган бўлса ажаб эмас.
Табиий офатлар, шамол, ёмғир ёғиши бу биз инсонларни қўлида эсам. Бундай офатлар натижасида уйларни томлари дарз кетиши, аҳоли хонадонларидаги симлар узилиши, устунлар қулаши мумкин. Натижасида электр энергиясида аварияли юзага келади.
Кун давомида “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ходимларининг тезкор гуруҳи узилган симларни аниқлаш, қулаган устунларни тиклаш ва шунга ўхшаш ишлар билан банд бўлдилар.
Бу ўринда жамият усталари, монтёрлари шундай ташвишли кунларда ўз жонини хатарга қўйиб, меҳнат қилаётган фидойи инсонлардир.
Уларнинг меҳнатлари ҳар доим ҳам кўзга кўринмаслиги мумкин. Аммо, меҳнатлари самараси ўлароқ хонадонларимиз яна нурга тўлади. Уларни бугуннинг қаҳрамонлари десак арзийди.