Боғот тумани ҳокими Ойбек Холбоев бугун эрталабдан Қулонқорабоғ қишлоғининг «Қорабоғ», «Пахтаобод» маҳаллаларида аҳолига тарқатилаётган ун нархини назорат қилди ва МФЙ раислари билан ёрдамга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олди.Ҳоким бошчилигида тумандаги мавжуд 43та маҳаллада ташкил этилган арзонлаштирилган кўчма савдо дўконлари, деҳқон бозорлари орқали тумандаги «Боғот Дон»АЖ томонидан ишлаб чиқарилган ун маҳсулотлари тўғридан-тўғри аҳолига етказилмоқда. Боғот тумани ҳокимлиги, Боғот тумани прокуратураси, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг туман бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 апрель кунги йиғилиш баёни топшириқлари амалда бажарилиб, ишлаб чиқилган йўл хариталари асосида ҳар бир маҳаллада кўчма автодўконлар орқали ун маҳсулотларини етказиб бериш жараёни давом этмоқда.
Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати