DataLife Engine / ЯНГИ ТАШАББУСДА САҲОВАТ ВА КЎМАК МУЖАССАМ

ЯНГИ ТАШАББУСДА САҲОВАТ ВА КЎМАК МУЖАССАМ

   Боғот туманининг «Соҳибкор» маҳалласи вилоят марказидан узоқ масофада жойлашган. Бу ерда  4 минг 105 нафар ахоли истиқомат қилади. Вилоят прокуратураси, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан ушбу маҳаллада “Даладан - дастурхонга” тамойили асосида турғун савдо дўкони аҳолига қулайлик яратмоқда. Бу ерда рўзғор учун зарур бўлган кунлик озиқ-овқат маҳсулотларини карантин қоидаларига риоя этган ҳолда сотилиши таъминланмоқда.  Ушбу маҳалла хонадонларида 50 дан ортиқ иссиқхона  мавжуд. Уларда асосан сабзавот ва полиз экинлари  етиштирилмоқда. 
    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси ташаббуси билан маҳалладаги томорқа ер эгалари ва турғун савдо дўкони ўртасида шартномалар имзоланди. Эндиликда маҳалладаги 4 нафар томорқа ер эгалари ўз иссиқхоналарида хосилга кирган полиз экинлари, кўкатлар ва баҳорий кўчатларни ушбу дўконга топширишмоқда. Етиштирувчилар номига пластик карточкалари очиб берилди. Хозирда кунлик тўлов пластик карточкаларга ўтказиб берилмоқда. Бу билан дўконда харид яхшиланиб, солиқ тушумларининг ошиши ҳам кўзда тутилган. Иссиқхона эгалари эса ортиқча сарф-ҳаражатларсиз оилавий даромади яхшиламоқда.


Бош прокуратура ҳузуридаги
Департаментнинг Хоразм вилоят 
бошқармаси ахборот хизмати
22-04-2020, 14:34
Вернуться назад